Самарқанд шаҳри 3-4 ноябр кунлари ўтказилаётган “Ўзбекистон иқтисодий форуми”га мезбонлик қилмоқда. Унда тажрибали хорижий иқтисодчилар, инвесторлар, халқаро экспертлар ва мамлакатимиз молия бозорининг етакчилари иштирок этишмоқда.
Форумда иштирок этаётган “Туронбанк” АТБ Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси ва Савдони Молиялаштириш Халқаро Ислом Корпорацияси билан умумий ҳисобда 35 млн. АҚШ долларига тенг ўзаро келишув битимини имзолади.
Туронбанк корпоратив мижозларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йилдан буён Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйган. Мазкур икки хорижий кредит линиясидан ҳозирга қадар 26 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб этилиб, 20 дан зиёд янги қувватлар ишга туширилди ва юзлаб янги иш ўринларининг ташкил этилишига эришилди.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки ўтган йили суғурта фаолиятидан 8,3 млрд. сўм фойда олган
Йил якунида олтин-валюта захиралари 2,3 млрд. долларга кўпайди
UZCARD Sber500 билан венчур капитал бозорини ривожлантириш бўйича шартнома имзолади
Газпромбанк Алоқабанкка 25 миллион доллар миқдорида банклараро кредит ажратди
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувдаги нутқида янграган банклар ва кредитлашга доир асосий лаҳзалар