Anorbank мобил иловасида давлат хизматлари сервиси қўшилди

03.11.2022 07:30

1 400

Ҳозирда илова орқали 7 та давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Рақамли банк келгуси янгиланишларда бошқа опцияларни ҳам кўриш мумкинлигини таъкидламоқда.

Anorbank мобил иловасининг янгиланган версиясида My.gov.uz интерактив давлат хизматлари сервиси қўшилди. Ҳозирда илова орқали 7 та давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин:

  1. Фуқаро доимий яшаш жойида рўйхатга олинганлиги тўғрисида кўчирма;
  2. C0VID-19 вакцинация рўйхатидан ўтганлиги ва мақомини текшириш;
  3. Ўзбекистон ҳудудига автотранспорт воситаларида олиб кириладиган юклар тўғрисида маълумот олиш;
  4. Юридик шахслар ва ЯТТларнинг ҳисоб маълумотлари билан танишиш;
  5. Болаларни давлат мактабгача таълим муассасига қабул қилишга бўлган навбатини текшириш;
  6. Автотранспорт суғурта полисининг амал қилишини текшириш;
  7. Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини излаш.

Рақамли банк келгуси янгиланишларда бошқа опцияларни ҳам кўриш мумкинлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона портал (my.gov.uz) даги электрон давлат хизматларини курсатишга рухсат берилган эди.

Теглар:

#anorbank#мобил_илова

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган