Фото: Марказий банк
27 июль куни Марказий банк “2021-2023 йилларга мўлжалланган молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув семинари ўтказди.
Марказий банк расмий телеграм каналида ёзилишича, унда тижорат банкларининг 100 нафардан ортиқ раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этди.
Семинарда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича келгуси уч йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва белгиланган вазифалар батафсил муҳокама этилди.
Фото: Марказий банк
Ўқув семинари давомида “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган тижорат банклари Марказий банк томонидан фахрий ёрлиқ ва мукофот билан тақдирланди:
- “Молиявий саводхонлик бўйича энг креатив банк” – “Ипак йули банк” АИТБ;
- “Молиявий саводхонлик бўйича энг масъулиятли банк” – “Ипотека банк” АТИБ;
- “Молиявий саводхонлик бўйича энг юқори ижро интизомига эга банк” – “Асака” АТБ;
- “Молиявий саводхонлик бўйича энг фаол банк” – “Капитал банк” АТБ.
Тасодифий хабарлар
Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган
Марказий банк хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот берди
ЕТТБ ва ХМК Ўзбекистондаги TBC-Bank акцияларини сотиб олади
Ўзбекистон банклари 2022 йилнинг 1-чорагида 1,90 трлн. сўм соф фойда олди
Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди