Туронбанк ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида меморандум имзоланди

Туронбанк ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида меморандум имзоланди

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

Жорий йил 2 ноябрь куни "Туронбанк" АТБ ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида кадрлар тайёрлаш ва улар заҳирасини яратиш бўйича меморандум имзоланди. Имзолаш маросимида “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаев ва университет ректори Содиқ Сафоев иштирок этишди. Шунингдек, “Туронбанк стипендияси”га лойиқ топилган университетнинг 9 нафар талабасига махсус сертификатлар ҳам топширилди. Ушбу талабалар бевосита банкнинг доимий эътиборида бўлиб, таълимнинг 3 – босқичидан Туронбанкда ўз фаолиятларини бошлаш имконига эга бўладилар. Шунингдек, университетни якунлагач эса шу ерда тўлиқ иш билан таъминланадилар.

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, умумий персоналнинг қарийб 33 фоизини ёшлар ташкил қилувчи “Туронбанк” АТБда бу борада тизим ва яхши тажриба шаклланган. Хусусан, банкда молия ва иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни ўқиш вақтидаёқ амалиётга жалб этиб, ўзаро кооперацияни йўлга қўйиш орқали салоҳиятли кадрлар заҳирасини яратиш бўйича ўзига хос "таълим кластери" ташкил этилган.

Туронбанк билан ҳозирга қадар Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Миллий тадқиқот университети билан ўзаро келишувлар имзолаганлар.

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

×