Фото: Узрепорт
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан кредит маблағларини талон-торож қилиш бўйича Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида аниқланган ҳолатлар маълум қилинди.
Хусусан, текширувлар давомида тумандаги “У.” кичик корхонаси раҳбари Н.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан тикувчиликни ривожлантириш учун тикув машинаси, асбоб ускуна ва хом ашёлар сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини “Б.Т.” кичик корхонасига ўтказиш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб, жами 428,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган яна бир терговга қадар текширувда, фуқаро Ў.И. ва “М.Ў.” фермер хўжалиги раҳбари Ў.М. 6 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз таъминотчи корхоналар ҳисоб рақамига 174 млн сўм кредит маблағини ўтказишиб, фуқароларга чорва молларни олиб бермасдан, ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари фош этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АТ "Халқ банки" Бошқарув Раиси лавозимига Шуҳрат Атабаев тайинланиши кутилмоқда
Қирғизистонда нақд валюта олиб чиқиш бўйича чеклов ўрнатилди
Капиталбанкнинг 40 млн. дона имтиёзли акцияси оддий акцияларга конвертация қилинади