Микрокредитбанк Қашқадарё вилоятидаги паррандачилик корхонасига пресс-тур уюштирди

Микрокредитбанк Қашқадарё вилоятидаги паррандачилик корхонасига пресс-тур уюштирди

Фото: Микрокредитбанк

Паррандачилик - чорвачиликнинг даромадлилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мамлакатда паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бунинг учун зарур ҳуқуқий асослар яратилган.

Жумладан, Президентнинг "Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига кўра 2022 йил 1 июндан 400 млрд. сўмгача кредит маблағлари ҳисобидан паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойгача револьвер кредитлар ажратилади. Шунингдек, қарорда паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилиши ҳам белгиланган.

Микрокредитбанк ҳам бевосита ушбу йўналишни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этиб келади. Хусусан, 2021 йил 29 июнда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 529,2 млрд. сўм (1-босқич: 50 миллион АҚШ доллари) миқдорида маблағлар ажратилган эди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 203 та паррандачилик хўжаликлари ва озуқа-эм маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 500,8 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шундан, қарорга асосан бошқа тижорат банкларига паррандачилик лойиҳаларини молиялаштиргани учун жами 95,8 млрд. сўмлик ресурс маблағлари йўналтирилди.

Хусусан, Қишлоққурилишбанкка 10 та лойиҳага 29,8 млрд. сўм, Туронбанк 2 та лойиҳага 11,5 млрд. сўм, Ипотекабанк 4 та лойиҳага 52,3 млрд. сўм ва Савдогарбанкка 1 та лойиҳага 2,2 млрд. сўм ўтказиб берилди. Бунинг ҳисобига ушбу паррандачилик хўжаликларида қувватдан фойдаланиш 45 фоиздан 80 фоизга оширилиб, 410 млн. дона тухум, 15,4 минг тонна гўшт, 106,7 минг тонна озуқа ишлаб чиқариш имкони яратилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2022 йилда қиймати 13 млрд. сўмлик 15 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, ушбу паррандачилик корхоналарида 477 минг бош парранда боқилмоқда. Натижада йилига 41 млн. дона тухум ва 2,1 минг тонна парранда гўшти етиштириш қувватлари яратилди, қўшимча 187 та янги иш ўрин яратилди.

Фото: Микрокредитбанк

Жорий йилнинг 27 октябрь куни "Микрокредитбанк" АТБ ҳамда "Паррандасаноат" уюшмаси томонидан Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган тадбиркор Бахриддин Ниязов раҳбарлик қилаётган “Чўл паррандаси” МЖЧда бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари парранда гўшти (бройлер товуқлари)ни кўпайтириш жараёни билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Фото: Микрокредитбанк

Фото: Микрокредитбанк

“Cho'l parrandasi” МЧЖ ҳақида маълумот 

Нишон туманида жойлашган “Cho'l parrandasi” МЖЧ 2021 йилнинг декабрь ойида «Микрокредитбанк» АТБнинг Янги Нишон филиалидан 4 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан (14 фоизли) 3 миллиард сўмлик кредит олиб, ўз фаолиятини бошлаган ва шу кунгача 120 минг дона бройлер жўжаларини аҳоли истеъмоли учун етказиб берган. Айни пайтда мазкур корхонада 40 минг дона жўжа парваришланмоқда.


Банк ахборот хизмати

×