Гарант банк жамоаси учун навбатдаги тимбилдинг ташкиллаштирилди

Гарант банк жамоаси учун навбатдаги тимбилдинг ташкиллаштирилди

Фото: Гарант банк

"Гарант Банк" АЖ топ-менежерлари учун жамоани шакллантиришга қаратилган тимбилдинг тадбири ташкил қилинди.

Корпоратив маданиятни шакллантиришга қаратилган турли тадбирларни ўз ичига олган мазкур тимбилдинг, банкда жамоавий руҳ ва аҳиллик кайфиятини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди.

Тадбирлар давомида ҳамкасблар турли жамоавий ўйинлар орқали яхши кайфият ҳамда энергия олиш билан бир қаторда, банкнинг стратегик мақсад ва вазифаларига эришишга туртки берувчи ўзига ҳос учрашувда ҳам иштирок этдилар.

Фото: Гарант банк

×