Бухоро вилоятининг Когон шаҳри ҳамда Хоразм вилоятининг Шовот туманида умумий қиймати 1,11 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Q.M" МЧЖ раҳбари юк автомашинаси ва юк кўтаргич сотиб олиш учун Қишлоқ қурилиш банк Когон БХО томонидан ажратилган 650 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали отаси А.Р. раҳбарлигидаги “A.T.” МЧЖга ўтказган ҳолда, кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Шовот туман бўлими хабарига кўра, “А.Г.” МЧЖ раҳбари расмий ҳужжатларга соҳта маълумотлар киритиш орқали, ҳудудий тижорат банки филиалидан мебель ишлаб чиқариш учун ажратилган 460 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади
Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР рақам сўралмоқда
Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди
Tenge Bank янги мобил иловани ишга туширди
Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди