Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг жорий ҳолати ҳамда йил якунига қадар кутилаётган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида банк раҳбарияти, тегишли таркибий бўлинмалар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Президентнинг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк республикамизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни комплекс ривожлантиришга қаратилган ишларнинг тизимли боришида масъул ҳисобланади.
Матбуот ажуманида таъкидланганидек, бу борадаги саъй-ҳаркатлар қурилиш материаллари саноатини бошқариш тизимининг самарадорлигини оширишдан бошланди.
Хусусан, Банк томонидан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан ҳамкорликда “Boston consulting group” хорижий компанияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда қурилиш материаллари саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.
Соҳада илмий салоҳиятни ошириш мақсадида Туркиянинг Малтепе университети ҳамда Эрон технологиялар ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Йилига 400 нафар тингловчини ўқитишга мўлжалланган “Тадбиркорлар мактаби” ва унинг Самарқанд филиали ташкил этилди. 65 турдаги қурилиш материаллари бўйича амалий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди.
Бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида консалтинг компанияси ва унинг ҳудудий тармоқлари ташкил этилди.
Соҳага оид лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида тижорат банкларининг етакчи хорижий молия институтлари билан ҳамкорлиги кучайтирилди. Биргина Ўзсаноатқурилишбанк томонидан жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, 586 млн. доллар ҳажмида чет эл кредит линиялари жалб қилинди (йил якунига қадар қўшимча 69 млн. доллар маблағ олиниши режалаштирилган). Бошқа банклар билан биргаликда умумий қиймати 1 млрд. доллар бўлган 203 та инвестиция лойиҳага 373,6 млн. доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, қиймати 608 млн. долларлик 242 та лойиҳа ишга туширилди.
Натижада, жорий йилнинг ўтган даврида қурилиш материаллари саноатида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 22,5 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124 фоизга ўсди. 6 393 та янги иш ўрни яратилди.
Жумладан, 11,1 млн. тонна цемент, 19,8 млн. кв. метр қурилиш ойнаси, 18,5 млн. кв. метр керамик плиткалар, 49 млн. кв. метр гипсокартон, 1 810 минг ўрам гулқоғоз каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Ушбу даврда соҳага 1102,4 млн. долларлик инвестициялар жалб этилди (ўсиш 124 фоиз), 445,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди (ўсиш 156 фоиз), маҳаллийлаштириш дастури доирасида 1020 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (ўсиш 149 фоиз).
Матбуот анжуманида 2022 йил якунига қадар яна 27,6 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 600 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши кутилаётгани қайд этилди.
Банк Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Жиззахда фирибгарлар сохта ҳужжатлар билан 1,6 млрд. сўмлик микроқарзларни ўзлаштирган
Август ойида олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ортди
Туронбанк Самарқанддаги форумда 35 млн. долларлик битим имзолади