Агробанк ва унинг лойиҳалари Tashkent Advertising Festival'да бир нечта номинация бўйича ғолиб бўлди

Агробанк ва унинг лойиҳалари Tashkent Advertising Festival'да бир нечта номинация бўйича ғолиб бўлди

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки ҳамда банкка тегишли бир нечта лойиҳалар ўтган ҳафта якунида (21-23 октябрь кунлари) Тошкентда бўлиб ўтган реклама ва маркетинг фестивали — Tashkent Advertising Festival (TAF!22) тадбирида қатор номинациялар бўйича ғолиб деб топилди.

Хусусан, маркетинг ҳамжамиятининг халқаро экспертлари томонидан учта номинацияда Агробанкка энг юқори "Гран При" ва "Платинум" мукофотлари тақдим этилди:

  • "Rebrending" лойиҳаси;
  • "Йилнинг энг яхши реклама лойиҳаси" — Бренд-манифест (Гран-при соврини);
  • "Бир каналли коммуникация" — Бренд-манифест.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг танловига кўра Агробанкнинг қуйидаги лойиҳалари "Олтин" мукофотига муносиб деб топилди:

  • "Digital" номинациясида "Agrozamin.O‘zimizniki" лойиҳаси;
  • "Integrated" номинациясида Агробанк кредит картаси;
  • "Community" номинациясида "Фермерлар мактаби" лойиҳаси.


Bankers.uz жамоаси "Агробанк" АТБ ни ушбу эътирофлар билан табриклайди.

×