II чоракда қисқа муддатли кредитлар ставкалари пасайди, узоқ муддатлилариники эса ошди

image_2020-07-21_13-37-59

Аввал хабар берганимиздек, Марказий банк 2021 йилнинг II чораги учун "Пул-кредит сиёсати шарҳи" ни эълон қилди. Ҳисоботда регулятор кредитлар бўйича фоиз ставкалари таҳлилига ҳам алоҳида тўхталган.

Марказий банкнинг ёзишича, иқтисодиётда кредитлар бўйича фоиз ставкаларнинг шаклланишида инфляция даражаси, пул бозоридаги ресурсларнинг нархи, иқтисодиёт субъектларининг инфляцион кутилмалари ва улар асосида шаклланган депозит фоиз ставкалари асосий омиллардан ҳисобланади.

Шу билан бирга, кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг шаклланишида қуйидаги омиллар ҳам муҳим ўрин тутди:

  • пандемия шароитида амалга оширилган пруденциал чора-тадбирлар, хусусан, ўтган йилнинг II ярмида амалда бўлган мақбул фоиз ставкалар сиёсатининг бекор қилиниши;
  • жорий йилда кредитларни риск даражаси бўйича баҳолаш мезонларининг ўзгариши;
  • иқтисодиётда инвестицион фаолликнинг ошиб бориши билан кредит ресурсларига бўлган талабнинг ортиб бориши.

Хусусан, миллий валютадаги қисқа муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкалар март ойидаги 21,9 фоиздан июнь ойида 21,2 фоизгача пасайган бўлса, узоқ муддатли кредитлар бўйича март ойидаги 21,2 фоиздан июнь ойида 21,4 фоизгача ўсди (4.11-расм).

Бунда қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкалари бир-бирига жуда яқин даражада шаклланиши, узоқ муддатли кредитлар таркибида давлат дастурлари асосида нисбатан пастроқ фоиз ставкада ажратилаётган кредитларнинг мавжудлиги билан изоҳланади.

Ўз навбатида, чорак давомида жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз ставкалари 22,1 фоиздан 22,2 фоизгача ошган бўлса, юридик шахсларники бўйича 21,1 фоиздан 20,8 фоизгача пасайиши кузатилди (4.12-расм).

Markaziy bank sharh2

 

Мавзуга доир: II чоракда депозитлар ставкалари қандай ўзгарди

×