Депозитлар қолдиғи банклар кесимида йил бошига нисбатан қанчалик ўсгани маълум бўлди

Депозитлар қолдиғи банклар кесимида йил бошига нисбатан қанчалик ўсгани маълум бўлди

Марказий банк берган маълумотларга кўра, 2022 йил 9 ой якунларига кўра банклардаги жами депозитлар қарийб 206,8 трлн. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 50,5 трлн. сўмга ёки 32,4 фоизга ўсган. Депозитларнинг ўсиш суръати давлат улуши бўлган банкларда энг кўп Ўзмиллийбанкда (90,2 фоиз), Микрокредитбанкда (40,2 фоиз), Асакабанкда (29,7 фоиз) ва Қишлоқ қурилиш банкда (27,4 фоиз) кузатилган.

Депозитлар қолдиғи жами давлат банкларида йил бошига нисбатан 28,5 фоизга ўсган бўлса, бу кўрсаткич давлат банки бўлмаган банкларда 40,2 фоизни ташкил қилган. Хусусан, жадал ўсиш суръати ANORBANK'да (222,9 фоиз), Tenge Bank'да (150,1 фоиз), Азия Альянс банкда (101,0 фоиз), Ориент Финанс банкда (82,0 фоиз)да кузатилган. Бундан ташқари Мадад Инвест банк, Капитал банк, Ҳамкор банк, Ипак Йўли банки, Зираат Банк Ўзбекистон, TBC Bank'ларда ҳам жами депозитлар ўсиш суръати йил бошига нисбатан 30 фоиздан юқори бўлган.

Депозитлар таркибида жисмоний шахслар депозитларининг жами банк тизими бўйича ўсиш суръати 46,0 фоизни ташкил қилган бўлса-да, мазкур ўсиш асосан давлат улуши бўлмаган банклар ҳиссасига тўғри келган - ушбу банкларда жисмоний шахслар депозитлари қолдиғи 89,3 фоизга ўсган (давлат банкларида эса 19.1 фоизга).

Юридик шахслар депозитлари ҳажми ўзгариши йил бошига нисбатан 28,1 фоизни ташкил этиб, бу борада давлат банклари фаолроқ бўлишган - 31,2 фоиз (бошқа банкларда ўсиш 21,5 фоизни ташкил қилган)

Батафсил маълумот қуйидаги жадвалда берилган:

×