Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Асакабанк

Хабар беришларича, 2019 йилдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Яқинда 40 ёшни қаршилаган Н.Сайдуллаев Тошкент молия институтини 2003 йилда бакалавр ҳамда 2005 йилда магистр босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида "Ўзмиллийбанк" тизимида турли лавозимларда, шу жумладан 2017 йилдан 2019 йил феврал ойигача "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2020 йилдан бери фаолият юритган Ботир Захидов 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур тумани ҳокими этиб тайинланганди.

UPD.

Фото: Марказий банк

Нодирбек Сайдуллаев расман Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари сифатида таништирилди.

×