OSON тўлов ташкилоти эмитент-банкни тезда ўзгартирганини ва Алоқабанкка ўтганини маълум қилди

OSON тўлов ташкилоти эмитент-банкни тезда ўзгартирганини ва Алоқабанкка ўтганини маълум қилди

Фото: OSON

Ўзбекистондаги йирик тўлов ташкилотларидан бири, OSON бренди остида фаолият юритувчи "BRIO GROUP" компанияси шу кунга қадар ҳамкор банк ҳисобланган "Туркистон" ХАТБ лицензияси чақириб олинганлиги сабабли эмитентни тезда ўзгартиришга ва "Алоқабанк"га ўтишга мажбур бўлганини маълум қилди.

Компания хабар беришича, бундай ҳолатлар финтех ва фойдаланувчилар орасида электрон пулларга бўлган ишончга сезиларли даражада таъсир қилади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, "Туркистон" ХАТБ лицензиясининг бекор қилиниши натижасида OSON фойдаланувчиларининг 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағи, шунингдек, компаниянинг 6 миллиард сўм бошқа маблағлари ҳисоб рақамларида музлатиб қўйилган эди.

Нима содир бўлди?

"OSON" эмитентини ўзгартирди - энди АТ "Алоқабанк унинг эмитентига айланди. Шу билан бирга, фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида эмитент банкнинг ўзгариши оператив ечимга айланди.

Ҳозирда компания Алоқабанк билан ҳамкорлик қилмоқда, зудлик билан шартнома имзолаш ва “OSON Sum” электрон пуллар фаолиятини тиклаш мумкин бўлди. Компания шахсий маблағлари ҳисобидан ҳар бир фойдаланувчининг ҳамёнини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди.

Музлатилган маблағларни чиқариш билан эса адвокатлар гуруҳи шуғулланишмоқда: улар ҳозирда банк ҳаракатларининг қонунийлиги юзасидан назорат органлари билан маслаҳатлар олишмоқда. Маълум қилинишича, компания шу кунгача "Туркистон" банкдан содир бўлган воқеа юзасидан бирорта ҳам аниқ тушунтириш олмаган.

Шунингдек, компания тартибга солувчи органга ва банкка OSON вакилларига банкни ликвидация қилиниши жараёнига кириш ҳуқуқини бериш, шунингдек, кредиторлар орасидан комиссия тузиш учун уларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича сўров юборган.

Келажак учун режалар

Ҳозирда OSON тўлов тизими бевосита банк билан ишлашга боғлиқ. Бунинг сабаби шундаки, компания тўлов ташкилотининг лицензиясига эга, бу лицензия орқали карталар, электрон пулларни чиқариш ва бошқа операцияларни амалга оширишга рухсат берилмайди.

Шунингдек, OSON необанк лицензиясига ариза топшириш учун тизим имкониятларини таҳлил қилаётганини маълум қилган. Илғор мамлакатларда финтех компаниялари банклардан мустақилдир, чунки бу турдаги банк хизматлари учун ҳисобварақлар очиш ва ҳисоб-китоб хизматлари кўринишида лицензия олиш ёки эмиссия қилиш имконияти мавжуд. Бўлиб ўтган воқеалар бунинг исботи ва мустақил ишлаш зарурати бўлди.

Шу муносабат билан компания трансформация лойиҳасини тайёрлашга ва рақамли необанк лицензиясини олиш учун ариза беришга қарор қилди. Якуний мақсад e-commerce, мамлакатдаги финтех стартаплари учун зарур воситаларни тақдим этиш ва бозорга керак бўлган чакана маҳсулот билан ишлаш учун электрон маҳсулотларни яратишдир. Аслида, бу маҳаллий ва хорижий финтех компаниялари учун барча талаб ва зарур бўлган маҳсулотлар, технология ва улар учун тайёр ечимлар майдонидир.

Нима учун Необанк

Необанклар онлайн режимда ишлайдиган рақамли банклардир. Замонавий дунёда улар кундан-кунга кўпроқ машҳурликка эришишмоқда. Сайт ва мобил илова — уларнинг ягона "филиаллари»"ир. Қоида тариқасида, уларда мижозлар билан ишлаш учун мўлжалланган жисмоний фронт-офислар мавжуд эмас.

Истеъмолчилар билан деярли барча ўзаро алоқа масофадан амалга оширилади. Необанк анъанавий банкларнинг эскирган инфратузилмасидан фарқли ўлароқ, нолдан янги технологик платформаларда қурилади. Буларнинг барчаси бозор учун жуда зарур бўлган замонавий банк маҳсулотларини яратиш имконини беради. Бундан ташқари, илғор технологиялар ва инфратузилма харажатларини минималлаштириш туфайли необанкда комиссиялар паст бўлади ёки умуман бўлмайди, хизмат кўрсатишнинг юқори даражада бўлиб, мижозларни тезкор қўллаб-қувватлаш имкони бўлади.

Шунингдек, биз каби мамлакатдаги энг йирик ва инновацион необанкни яратишдан манфаатдор бўлганлар билан ҳамкорлик ва шериклик бўйича таклифларни кўриб чиқмоқдамиз, дея маълум қилган компания.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда рақамли банк лицензияси Ўзбекистон бозорида TBC, Bank Apelsin ҳамда ANORBANK'да мавжуд.

×