Иллюстратив фото
"Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик-тижорат банки "ёпиқ қарор" асосида хусусийлаштирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўз телеграм каналида маълум қилмоқда.
Айтилишича, 2017 йилда ташкил этилган Ўзагроэкспортбанк ташқи олигархия билан аффилланган компаниялардан бирига ёпиқ қарор билан сотилмоқда. Компания номи, у билан аффилланган шахслар ва битим шартлари ва суммаси очиқланмаган.
"Фақат нима учун ҳукумат сотувга қўйилган давлат банкларидан бирини шаффоф бўлмаган воситалар ва механизмлар орқали, яна ёпиқ қарор билан реализация қилаётгани тушунарсиз." - деган Отабек Бакиров.
Банкни сотиб олаётган корхона мулкчилик шакли МЧЖ бўлиб, унинг устав капитали 6 миллион сўм эканлиги ҳам айтилган.
Bankers.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан боғланди. Агентлик масъул ходими вазият бўйича ахборот тақдим этишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 февраль куни "Ўзагроэкспортбанк" АТБдаги давлат улуши Россиянинг Совкомбанкига 4 млн. долларга сотилгани маълум бўлган эди. Кейинчалик Россия-Украина уруши ортидан Совкомбанк ғарб санкцияларига тушган ва ёзга келиб, рус банки Ўзагроэкспортбанкни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Ўзмиллийбанк ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси кенгаши раислигини қабул қилди
АҚШ долларининг расмий курси 2021 йил давомида 360 сўм 74 тийинга ошган
Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда