Фото: Алоқабанк
Сўнгги икки ой давомида АТ "Алоқабанк" ҳамда Bankers.uz жамоаси ҳамкорликда ташкиллаштирган "AloqaBrains" интеллектуал ўйинларининг финал босқичи бўлиб ўтди. Аввал хабар берганимиздек, ўйинлар дастлаб банкнинг барча ҳудудлардаги инфратузилмаларида, саралаш босқичлари шаклида ташкиллаштирилди. Ушбу ўйинларда 140 га яқин жамоалар, 800 дан ортиқ банк ходимлари қатнашдилар.
Фото: Алоқабанк
Жорий йилнинг 15 октябрь куни - АТ "Алоқабанк" ташкил топганига 27 йиллиги муносабати билан «AloqaBrains» интеллектуал ўйинларининг финал баҳси ўтказилди. Финалда худудий босқичларда ғолиб бўлган 30 та жамоа иштирок этди.
Фото: Алоқабанк
Қизғин баҳсларга бой бўлган финал ўйинида Алоқабанкнинг Миробод ҲКХКМ ходимларидан тузилган "Лидер" жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиб жамоага 42 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Фото: Алоқабанк
Шунингдек, 2-ўрин "Гудвил" (Андижон ҲКХКМ) жамоасига насиб этди ва жамоа 30 млн сўмни қўлга киритди. Бухоро ҲКХКМнинг "Юксалиш" жамоаси эса 3-ўрин ва 18 млн. сўм мукофот пули билан тақдирланди.
Фото: Алоқабанк
Кўтаринки кайфиятда ўтган бу каби тадбирлар барча иштирокчилар учун катта хурсандчиликни туҳфа этиб, уларни янги марралар сари илҳомлантиради.
Тасодифий хабарлар
Гарант банк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди
"Туронбанк-интеллект" ўйинларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Март ойида чет эл валютасидаги депозитлар ҳажми сўм эквивалентда 2 трлн. 378 млрд.га кўпайган
Туронбанк ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида меморандум имзоланди
Муаммога айланган имтиёзли кредитларнинг ярмидан кўпи Халқ банки ҳиссасига тўғри келади