Гарант банк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Гарант банк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Фото: Bankers.uz

"Гарант банк" АЖ кузатув кенгашининг 2022 йил 3 октябрда бўлиб ўтган йиғилишида банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилган.

Йиғилиш қарорига кўра бугунги кунга қадар Гарант банкда Муаммоли активлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ҳошимов Отабек Анваржонович банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланган.

О.Ҳошимов 1984 йил туғилган, 2005 йил Фарғона Политехника институтини тугатган. 2005 йилдан бери банк тизимида, хусусан, Ўзмиллийбанкда турли лавозимларда ишлаган. 2022 йилдан бери "Гарант банк" АЖда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Теглар:
×