Халқ банкидан берилган кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

14.10.2022 05:37

1 400

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Халқ банкидан берилган кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан АТБ “Халқ банки” Қизириқ филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.S.” МЧЖ раҳбари Э.Б. ушбу банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 1,7 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни мақсадсиз сарфлганлиги, кредит таъминоти учун гаровга қўйилган нотурар кўчмас мулк биноси қийматини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, кредитннг асосий қарзи ва фоизлари ҳисобидан банк манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан АТБ “Халқ банки” Чортоқ филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк филиали собиқ ходимлари 10 та тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, банк муассасасидан тикувчилик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 42 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган 1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#талон_торож#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган