Фото: Зийнат Дизайн
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга уринган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Газета.уз хабар берди.
Kapitalbank Мирзо Улуғбек филиали раҳбари 24 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Аризада 15 сентябрь куни Kapitalbank`га тегишли бўлган Чирчиқ шаҳар 9-кичик ноҳия ҳудудидаги ҳамда 20 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар Амир Темур шох кўчасидаги Havas савдо мажмуаси олдига ўрнатилган банкоматга номаълум шахслар томонидан бузишга уринганлиги аниқланганлиги баён этилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят шартнома асосидаги 3 нафар ҳарбий хизмат оддий аскарлари томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Чирчиқ ҳарбий прокуратурасига Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 26 сентябрь куни Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «в» банди билан қўзғатилган жиноят иши келиб тушган ва 27 сентябрь куни жиноят иши иш юритувига қабул қилинган.
Жиноят иши тергови давомида 3 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $180 млнга кўпайди
Президент шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш юзасидан фармонни имзолади
“YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди
ANORBANK юридик шахслар учун янги TRADE ва TRADE-NEW тарифларини таклиф қилмоқда
Ўзсаноатқурилишбанкка коррупцияга муросасизлик сертификати топширилди