"Агробанк" АТБ қуйидаги йўналишларда раҳбарлик лавозимларига танлов эълон қилмоқда:
- Чакана хизматларни ривожлантириш;
- Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш;
- Банк карталарига хизмат кўрсатиш;
- Мобил иловани ривожлантириш.
Номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади:
- Олий иқтисодий маълумот, халқаро сертификат ва дипломлар;
- Рус ва инглиз тилларини аъло даражада билиш;
- Йўналиш бўйича камида 5 йил фаолият юритган бўлиши;
- Бизнес жараёнларини соддалаштириш, янги банк маҳсулотлари, хизмат турлари ва сотув каналларини жорий қилиш, йўналиш бўйича банкнинг бозордаги улушини ошириш ва фаол мижозлар базасининг ўсишини таъминлаш бўйича малакага эга бўлиши.
Агробанк бўлажак кадрлари учун республиканинг нуфузли банкида иш фаолиятини олиб боришни таклиф қилмоқда. Иш ҳақи суҳбат давомида келишилади.
Вакансиялар бўйича қуйидаги манзилга онлайн мурожаат қилиш сўралади:
Телеграм орқали мурожаат қилиш: +998 95 036 78 81
Электрон почта манзили: i.olimova@agrobank.uz
Тасодифий хабарлар
Сахи Аннакличев "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди
Март ойида олтин-валюта захирамиз яна камайди
Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди