Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида йўлкира учун тўловда Humo картасидан фойдаланилганда, йўловчиларнинг банк картасидан бир неча соат оралиғида кетма-кет пул ечиб олинаётгани кузатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Газета.uz мухбири "Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори" МЧЖ (ATTO маркази эгаси) бош раҳбари Даврон Шоякубовдан изоҳ олди.
Юқоридаги суратдан кўриш мумкинки, йўловчи жамоат транспортидан соат 18:06 да фойдаланган. Тизим эса соат 18:45, 21:22 ва 21:29 ларда ҳам пул ечиб олган.
Компания раҳбари Humo орқали тўлов қабул қилинадиган тизимда профилактик ишлар сабаб, хатолик кузатилаётгани, унинг сабаби аниқлангунга қадар, 10−11 октябрь кунлари бу ҳолат такрорланганини маълум қилди.
"12 сентябрь куни кечаси соат 02:00 ва 03:00 атрофида Humo ўзида маълумотларни янгилаб қўйди. Шу сананинг ўзида бу муаммо ҳал қилинади. Ҳозир Humo тўлов тизимининг "Support" гуруҳи билан ишлаяпмиз. Улар ҳозир тизимда нечта картадан ортиқча маблағ ечиб олинаётганини ҳисоблаб чиқишяпти. Ҳисоблаб бўлингач фуқароларнинг картасидан ечилган ортиқча пуллар уларнинг ҳисоб рақамига қайтади. Буни сезмаганлар ҳатто улардан пул қачон кетиб, қачон қайтганини ҳам билмай қолишади", — деди Даврон Шоякубов.
Унинг тушунтиришича, автоматлаштирилган тўлов тизимидан Humo картаси орқали тўлов қилинганда тизимга транзакция ҳақида сўров юборилади. Humo тизимидан ўз вақтида жавоб қайтмагач, яна бир марта сўров юборилади. Неча марта сўров юборилган бўлса, тизим ундан шунча пул ечиб олган бўлади.
"Банкнинг сўровга ўз вақтида жавоб бермагани сабаб, яна қайта сўров юборишга мажбур бўламиз. Энди биз уларга ҳақиқий транзакцияни кўрсатиб, биз мана бу хизмат учун пул олмоқчи эдик, дея тушунтирамиз. Humo қолган уринишлар учун ечиб олинган ортиқча суммани банк ҳисобига қайтариб юборади. У пулни биз ечмаймиз, бизнинг тизим орқали юборилган сўровни банк пул ечиш ҳаракати дея қабул қилган бўлади ва ечиб олади", — деб тушунтирди компания раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, транспорт учун махсус мўлжалланган ATTO карталаридан фойдаланганда, бундай ҳолат кузатилаётгани йўқ.
Тасодифий хабарлар
Ўзмиллийбанк туркиялик инвесторлар билан заргарлик соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширмоқда
Асакабанк тизимда ходимларнинг иш ҳақлари пасайтирилгани борасидаги хабарларга муносабат билдирди
Қишлоқ қурилиш банк Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида тақдимот ўтказди