7 октябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида (ТДИУ) ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Учрашув доирасида "Асакабанк" АЖ раҳбарияти ва талабалар ўртасида "очиқ мулоқот" ташкил этилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5847-сонли Фармонига асосан "Асакабанк" АЖ ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу банк ва Университет ўртасидаги муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги, ҳатто инновацион даражасига олиб келади, чунки ҳужжатда иккала томон учун ҳам фойдали бўлган бир қатор қўшма таълим ва амалий лойиҳалар кўзда тутилган", - деди Асакабанк Бошқарув раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев.
Хусусан, Меморандум қуйидагиларни назарда тутади:
- таълим, фан ва ишлаб чиқариш соҳасида инновацион ва корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш, банк тизимида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:
- олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ёш олимларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш.
- халқаро тажрибага асосланган илғор олий таълим стандартларини жорий этиш, шу жумладан таълим дастурларида назарий билимларни олишга қаратилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган тизимга босқичма-босқич ўтишни таъминлаш;
- банк тизимининг ривожланиш тенденцияларини инновацион асосда ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш, "Асакабанк" АЖ фаолиятини такомиллаштириш учун долзарб муаммоли мавзулар рўйхатини шакллантириш ва ушбу йўналишларда қўшма тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишларни тайёрлаш ва нашр этиш, "Асакабанк" АЖ университетнинг бакалавриат ва магистратура курсларида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малака амалиётини самарали ташкил этиш", малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида банкнинг етакчи ходимларини ўқув жараёнига жалб этиш;
- ҳамкорлик доирасида "Асакабанк тадқиқот маркази" ни ташкил этиш ва очиш;
- "Асакабанк" АЖ ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида Университет талабалари учун амалий машғулотлар, семинарлар ўтказиш.
"Шуни таъкидлаш керакки, Университет бакалавриат талабалари учун чет эл олий ўқув юртлари магистратурасида ўқишни давом эттириш учун шароит яратиш мақсадида банк томонидан махсус стипендия тизими ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бир қатор тестларни топширгандан сўнг, университетнинг энг иқтидорли битирувчилари дунёнинг исталган университетида бепул ўқиш, шунингдек, банкимизга ишга жойлашиш имкониятига эга бўладилар", - дея қўшимча қилди Асакабанк HR департамент директори Малика Муталова.
Тадбир якунида ТДИУ талабалари Меморандум имзолаш маросимига махсус тайёрланган банк мавзусидаги ҳажвий саҳналарни намойиш этдилар.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки ISO 37001:2016 халқаро сертификатига эга бўлди
HUMO 2023 йилда соф фойдасини икки баробарга оширди
Агробанкда антикоррупция ойлиги доирасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди