Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 248-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига муҳокама учун жойлаштирилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси билан белгилаб қўйилган пул мажбуриятлари бўйича талабларни қондириш навбатига доир нормаларга тегишли ўзгартишлар киритилишини назарда тутади.
Ҳозир амалиётда фуқароларнинг амалдаги микроқарз ёки кредит шартномаларига асосан амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ (батамом) қоплаш учун етарли бўлмаса, ижрони олишга қаратилган чиқимлар, ҳисобланган фоизлар, сўнгра қарзнинг асосий қисмига йўналтирилади. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ (батамом) қоплаш учун етарли бўлмаса, биринчи навбатда, асосий қарз бўйича тўловларнинг қайтарилишига йўналтирилади.
Ҳужжат лойиҳасига асосан, жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит (тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган кредитлар бундан мустасно) бўйича амалга оширилган тўлов суммаси, агар қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги тартибда сўндирилади:
- асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорликни;
- муддати ўтган фоиз тўловларини;
- жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорликни;
- жорий давр учун ҳисобланган фоизларни;
- жарима;
- қарздорликни қайтариш билан боғлиқ кредиторнинг бошқа харажатлари ёрдамида сўндирилади.
Бу эса ўз навбатида, қарз олувчини қарзини тўлаши учун рағбатлантиришга, уларнинг қарз юкини камайтиришга ва энг асосийси, фуқароларнинг кредит тўловларини тўлашини енгиллаштиришга хизмат қилади. - дейилган Марказий банк хабарида.
Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 21 октябрга қадар давом этади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда бўлиб ўтган "Халқ корпоративи" концертида "xazna" иловаси тақдимоти ўтказилди
Туркия банклари рус ва беларус мижозлари учун айрим хизматларни чекламоқда
Ипотека банкни сотиб олган OTP-Bank ҳақида нималар маълум?