Инфинбанк 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради

07.10.2022 07:30

1 055

ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ нинг 28 сентябрь куни бўлиб ўтган акциядорлар умумий йиғилишида банкнинг 2022 йил I ярим йилликдаги соф фойдасини дивиденд тарзида тақсимлаш қарори қабул қилинди.

Фото: Инфинбанк

ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ 28 сентябрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказди. Йиғилишда банкнинг 2022 йил I ярим йиллиги якунига кўра олган 70,4 млрд сўм соф фойдасини дивиденд тарзида тақсимлаш қарори қабул қилинди.

Маълум бўлишича, банк соф фойдасининг 70 млрд сўми акциядорларга дивиденд шаклида ҳисобланади. Мазкур дивидендлар ҳисобидан банкнинг қўшимча акцияларини сотиб олиш амалга оширилади ва дивиденд маблағлари капитализацияга йўналтирилади. Бунда ҳар бир дона оддий акция учун 175 сўм миқдорида (даромадлилик 17,5 фоиз) дивиденд ҳисобланиши маълум бўлди.

Биринчи ярим йилликдаги соф фойданинг қолган қисми ─ 403,6 млн сўми акциядорлар томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар тақсимланмаган фойда шаклида қолдиришга қарор қилинган.

Теглар:

#инфинбанк#соф_фойда#акциядор

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган