Навоийнинг Навбаҳор туманидаги Туронбанк филиали ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган маблағнинг қарийб 100 млн сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан "Туронбанк" АТБ Навоий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда банкнинг Навбаҳор банк хизматлари офиси масъул ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган 336 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган, шунингдек, ушбу банкомат кассетасидан 98,8 млн сўмни ечиб олишиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Hi-Tech Bank бош офиси биноси банкнинг қарзлари сабабли қайта аукционга қўйилди
Kapital Sug'urta компанияси Anorbank акциядорларидан бирига айланади
Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди
Корея банки Ўзбекистонда шўба банк очишни режалаштирмоқда
Moody's рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини оширди