Марказий банк 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.
Регуляторга кўра, 2022 йил август ойида миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 22,2 фоизни ташкил қилган. Бу эса июль ойига нисбатан 0,2 фоизга камроқ. Қайд этиш лозимки, ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган.
Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,2 фоизни (+0,4%), узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси эса 22,5 фоиз (-0,4%)ни ташкил қилган.
Чэт эл валютасида берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 7,4 фоизни ташкил қилган. Хорижий валютадаги кредитлар уч ойлик барқарор фоиз ставкаси — 6,7 фоизга нисбатан 0,7 фоизга кўтарилган. Шунингдек, август ойидаги фоиз ставкаси 2022 йилнинг ўтган даври мобайнидаги ойлар кесимидаги энг юқори кўрсаткич саналади.
Марказий банк хабарига кўра, 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, миллий валютадаги имтиёзли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 12,2 фоизни ташкил қилган. Миллий валютадаги ўртача тортилган фоиз ставкалари йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичга чиққан бўлса-да, у ҳалиям амалдаги асосий ставка — 15% дан пастлигича қолмоқда.
Миллий валютадаги имтиёзли кредитлар ўртача фоиз ставкаларининг асосий ставкадан пастлиги аввалроқ асосий ставкадан пастроқ фоизда берилган кредитларнинг мавжудлиги билан изоҳланади.
Тасодифий хабарлар
Таълим кредити олганларга солиқ имтиёзи берилиши мумкин
Агробанк Ўзбекистон тижорат банклари орасида илк бор "VISA -HUMO" кобейджинг картасини ишлаб чиқди
Алоқабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди