Туронбанк Иқтисодиёт университети билан меморандум имзолади

Туронбанк Иқтисодиёт университети билан меморандум имзолади

4 октябрь куни "Туронбанк" АТБ ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Туронбанк матбуот хизмати хабарига кўра, банкда фаолият олиб бораётган ходимларнинг қарийб 38 фоизини ёшлар ташкил этади. Хусусан, айни вақтда фаолият олиб бораётган ёшларнинг 218 нафари, 2018 – 2022 йилларда ишга қабул қилинган 250 нафар талабаларнинг 29 таси ТДИУга тўғри келмоқда. Уларнинг орасида департамент директори ва бошқарма бошлиқлари, хаттоки раис ўринбосари лавозимида ишлаётганлар ҳам мавжуд.

Яқиндагина жорий этилган “Туронбанк стипендияси” лойиҳаси доирасида танлаб олинган 100 нафар иқтидорли ўғил – қизларнинг 19 нафари ҳам айнан Иқтисодиёт университети талабаларидир.

4 октябрь куни “Икки авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Туронбанк Бошқарув раиси Чори Мирзаев университет талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашишди.

“Бундай манфаатли лойиҳаларимиз ҳали жуда ҳам кўп бўлади, сизлардан эса фақатгина сифатли билим олиш ва ўз устингизда доимий ишлашни сўраб қолардик” дея ўз сўзини якунлади “Туронбанк” АТБ бошқарув раиси Чори Мирзаев.

Тадбир якунида “Туронбанк стипендияси” соҳибларига махсус сертификатлар топширилиб, Туронбанк ва ТДИУ ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

×