Янги Наманган туманида 380 млн. сўмлик кредит маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими хабарига кўра, “D.A.” МЧЖ раҳбари А.У. “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси вилоят филиали бош мутахассиси А.А. билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банкининг кредит маблағи эвазига сотиб олинган 380 млн. сўмлик тикувчилик дастгоҳларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, дастгоҳларни нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввадроқ Янги Наманган туманида чемодан маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит маблағини расмий ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади
Чинозда йирик миқдордаги имтиёзли кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди
HUMO тўлов тизими тўққиз ойда қарийб 120 млрд сўм соф фойда олди