Марказий банк 15 та банкка истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма хатлари юборган

Марказий банк 15 та банкка истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма хатлари юборган

Марказий банк томонидан ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига оид хабарлар мунтазам равишда мониторинг қилиниб, уларда кўтарилаётган масалаларни ҳал этилиши бўйича зарурий чоралар кўриб борилмоқда

Хусусан, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида карта ҳисобварағидан пул маблағи ечилган бўлса-да, банкомат нақд пул бермаганлиги, нафақа пулини банк картаси орқали олиш бўйича муаммога дуч келинаётганлиги, мобил илова орқали ўтказилган пул маблағи олувчиларнинг карта ҳисоб рақамига тушмаганлиги, кредит тўловлари тўлиқ тўланган бўлса-да, карта ҳисобварағидан кредит учун тўлов ечилганлиги, банк ходимлари томонидан фуқаро учун нотаниш бўлган кредит бўйича кафил эканлиги тўғрисида қўнғироқлар бўлаётганлиги, банкнинг мобил иловаси орқали конвертация қилинган ҳамда бошқа картага ўтказилган маблағ кўринмаётганлиги, кредитни муддатидан олдин сўндиргани учун кешбек тақдим этилмаётганлиги каби ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар жойлаштирилган.

Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, ANORBANK, Даврбанк, Универсалбанк, Hamkorbank, Tenge Bank, Халқ банки, "Ипак Йўли" банки, Инфинбанк, Туронбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Миллий банк, Капиталбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Asia Alliance Bank, Алоқабанкларга хабарлардаги банк фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан 31 та кўрсатма хатлар юборилди.

Ушбу кўрсатмаларга асосан тижорат банклари томонидан хабарлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, бу ҳақида ўрнатилган тартибда истеъмолчиларга хабар берилди, шунингдек, айрим банклар томонидан бу тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва сайтлари орқали истеъмолчиларга тегишли тушунтиришлар берилди.

×