Қашқадарё вилоятида оилавий шифокорлик пункти фельдшери кўрикка келган 2-гуруҳ ногиронининг банк картасидан 5 млн. сўм пулини ўзлаштиргани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, вилоятнинг Деҳқонобод туманида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Қ.Ш. (1963 йил туғилган) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5.040.000 сўм пулларини ўзлаштирганини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери 1993 йилда туғилган В.Э. эканлиги аниқланган.
У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва СМС-кодни қўлга киритиб, “CLICK Evolution” мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган.
В.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди
Евроосиё банки бошқаруви раиси ўзгарди
Сурхондарёда МЧЖ раҳбари 11,2 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилгани айтилмоқда