Халқ банки ўтган йили суғурта фаолиятидан 8,3 млрд. сўм фойда олган

Халқ банки ўтган йили суғурта фаолиятидан 8,3 млрд. сўм фойда олган

"Халқ Суғурта" акциядорлик жамиятининг ягона акциядори АТ "Халқ банки" суғурта компаниясининг 2021 йилдаги соф фойдасини тақсимлашга қарор қилган. 27 май куни қабул қилинган ушбу қарор 30 сентябрь куни Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган.

Халқ Суғурта ўтган йилда 8,78 млрд. сўм соф фойда олган. Соф фойданинг 5 фоизи — 439,06 млн. сўм умумий захира фондига йўналтирилади. Қолган қисми — 8,34 млрд. сўмини эса Халқ банки компания акциядори сифатида дивиденд қилиб олган. Бунда ҳар бир дона оддий акция учун 278,07 сўм миқдорида дивиденд тўлаш белгиланган. Дивидендлар 27 майдан бошлаб тўланган.

Жамият Ягона акциядори қўшимча чиқариладиган акцияларга тўловларни унга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан амалга ошириш ҳуқуқига эга этиб белгиланган.

Умумий йиғилишда, шунингдек, "Халқ Суғурта" АЖ Кузатув кенгаши таркиби ҳам сайланган. Кузатув кенгаши таркибидан Халқ банки Бошқаруви аъзолари ўрин олган.

Йиғилишда "Халқ Суғурта" АЖ Бош директори Собир Мамсолиев билан тузилган меҳнат шартномаси 3 (уч) йил муддатга узайтиришга қарор қилинган.

×