Германиянинг DEG молия институти ва Нидерландиянинг Triodos Investment Management инвестиция компанияси "Ипак Йўли" банки акцияларининг қўшимча улушини сотиб олди ва банк акциядорлик капиталидаги эгалик улушини ҳар бири 15,59 % гача оширди.
Мазкур шартнома хорижлик инвесторларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ва келгусида мамлакат тараққиётини қўллаб-қувватлашининг тасдиғи, шунингдек, "Ипак Йўли" банки барқарор ўсаётганининг белгисидир.
Устав капиталини ошириш банк тараққиётининг 2022 - 2024 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш йўналишларидан бири бўлиб, микро, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, Ўзбекистондаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун кенг қамровли сифатли хизматларни тақдим этиш имкониятидир.
"2020 йилда қилинган дастлабки инвестициялардан бошлаб, "Ипак Йўли" банки янги хорижий акциядорлари томонидан нафақат капитал тақдим этиш, балки энг яхши халқаро амалиётни жорий этиш ва янги хорижлик ҳамкорлар билан алоқа ўрнатишда етарлича кўмакни ҳис қилди. Қўшимча инвестиция хорижий акциядорларимиз банкни қўллаб-қувватлашга ва "Ипак Йўли" банкининг барқарор ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишга тайёрлигини яна бир бор исботлади" — деб таъкидлаб ўтди "Ипак Йўли" АИТБ Бошқарув раиси Саидаброр Сайдаҳмедов.
Ривожланиш режаларини белгилаш ва уларга эришиш стратегиясини белгилаш мақсадида хорижий акциядорларнинг ташаббуси ва фаол иштирокида "Ипак Йўли" банкининг Стратегик сессияси ташкил этилди. Сессия доирасида Банк бошқаруви, Кузатув кенгаши аъзолари ва йирик акциядорлар вакиллари банкнинг жорий фаолиятини, юзага келаётган янги муаммолар ва ривожланиш салоҳиятини чуқур таҳлил қилишди. Муҳокамалар натижасида жадал ривожланаётган бозор тенденциялари ва очилаётган янги имкониятларни ҳисобга олган ҳолда банкнинг ўрта муддатли истиқболга йўналтиришнинг янгиланган стратегияси белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Агробанк ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолади
Бизнесни ривожлантириш банки ва KPMG ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда
Самарқандда ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг Марказий Осиёдаги илк йиллик йиғилиши бўлиб ўтади