Фото: Гарант банк
"Гарант банк" АЖ ребрендинг доирасида ўз ходимлари учун “Банк ребрендинги, ўзгаришлар миссияси ва босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди. Айни пайтда банк филиаллари фронт-офислари мутахассислари мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари” бўйича ўқитилмоқда.
Тематик тренинглар Андижон, Фарғона, Наманган, Урганч ва Тўрткўл филиалларида ўтказилди. Ходимларни ўқитиш мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради, янги профессионал ғалабалар учун қўшимча энергия ва янада кўпроқ мижозларни жалб қилиш учун рағбат бўлиб хизмат қилади.
Аввалроқ "Савдогарбанк" АТБ ребрендингни амалга ошириб, бундан кейин банк хизматлари бозорида "Гарант банк" бренди остида таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
10 баравар кўпроқ даромад — Uzum Bank 3-чорак якунлари тўғрисида ҳисобот берди
"Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
Ўзбекистонда ичимлик сувидан қарзи бўлган истемолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилмоқда