Марказий банк 2022 йил 1 сентябрь ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан қарийб 9,1 сўмга кўпайган ва 168,2 трлн. сўмга етган.
Ўтган ойда пул массаси таркибида муомаладаги нақд пуллардан бошқа барча пул агрегатларида ўсиш кузатилган.
Муомаладаги нақд пуллар миқдори август ойида бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 79 млрд. сўмга камайган.
Ой давомида кенг маънодаги пул массасининг ўсиши миллий валютадаги бошқа депозитлар (+5,4 трлн. сўм) ҳисобига юз берган.
Изоҳ: Кенг маънодаги пул массаси (М2) Халқаро валюта жамғармасининг “Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмаси” (ПМСШҚ 2016) концепция ва таснифларига мувофиқ Марказий банк ва бошқа депозит ташкилотларининг (тижорат банклари) мажбуриятлари маълумотлари асосида ҳисобланган. М2 ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади.
Тор маънодаги пул массаси (М1) ўз ичига муомаладаги нақд пуллар ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитларни олади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда банк ҳисобварақларидан йирик миқдорда пул ўғирламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Трастбанкдан тадбиркорлик субъектлари учун махсус акция эълон қилди
"Ипак Йўли" банки ҳам Сбербанк Онлайн орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди