«Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ;Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram-канали ;хабар бермоқда.
\n\nҚарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади. ;
\n\nҚарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. ;
\n\nНизомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.
\n\nКафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди. Кафиллик ҳокимликлар томонидан «Халқпарвар» комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.
\n\nКафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.
\n\nҲокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:
\n\n- \n
- ҳужжатларни «Халқпарвар» комиссиясига; \n
- қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади. \n
«Халқпарвар» комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида танқидий мулоҳазалар бўлмаганда — қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.
\n