Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туман ҳокимлиги, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк банклари раҳбарлари биргаликда тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди.
Тадбиркорлар билан мулоқотда “Агробанк” Бошқарув раиси Р.Маматкулов иштирок этиб, давлат томонидан тадбиркорлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, банк томонидан тақдим этилган молиявий хизматлар ва кредитлар турлари тўғрисида батафасил ахборот берди.
Хусусан, тадбиркорларга бериладиган молиявий ёрдамлар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлаш тўғрисида ахборот берилди.
Ўтказилган сайёр қабул давомида банк вакиллари тадбиркорлар билан бевосита суҳбат ўтказиб, уларни қийнаётган муаммолар, таклифлар, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурларини ишлаб чиқди. Бу йўналишда ишларни ўз вақтида ташкил қилиш мақсадида туманда Агробанкнинг “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офиси” ташкил этилди. Лойиҳа офиси туманда доимий фаолият олиб бориб, тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларни молиялаштириш, уларга ҳар томонлама маслаҳатлар бериш ва муаммоларини бартараф этишга кўмаклашади.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк ҳудудий бошқармалари биноларида ҳам қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирмоқда
Микрокредитбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Россиянинг Сбербанки Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда