"Ориент Финанс" ХАТБ устав капиталини 202,36 млрд. сўмга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.
2022 йил 26 сентябрь куни Молия вазирлиги P0852-15-сонли қарор билан “Ориент Финанс” ХАТБнинг номинал қиймати 1 250 сўм бўлган 161 890 383 дона оддий акцияларининг қўшимча чиқарилишини рўйхатдан ўтказган.
Қўшимча чиқариладиган оддий акцияларнинг умумий қиймати 202 362 978 750 сўмни (202,36 млрд. сўм) ташкил қилади.
Қарорга кўра, акциялар ёпиқ обуна йўли билан банкнинг оддий акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар ўртасида акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахслар рўйхати банк акциядорлари реестрининг 2022 йил 17 августдаги маълумотлари асосида тузилади.
Акцияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пулда амалга оширилади. Акциялар учун тўлов Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни тўлаш нақд ва/ёки нақд пулсиз шаклда “Ориент Финанс” ХАТБдаги 29830 жорий ҳисоб рақамига, МФО 01071 га ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Акциядорлар банк акциялари учун тўлов сифатида ўзларига ҳисобланган дивидендларни юбориш ҳуқуқига эга.
Банк уставининг 7.6-бандига кўра, қўшимча акциялар чиқарилган ҳолатда акциядорлар Устав капиталидаги улушига пропорционал равишда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
2022 йил 1 июль ҳолатида Ориент Финанс банкнинг устав капитали 903,44 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Банк акцияларининг 75 фоизига 4 нафар жисмоний шахс — Сакен Пўлатов, Пайзуллажон Мирзаев (ҳар бири 22,5 фоиздан), Ойбек Умаров, Дилмурод Пулатов (ҳар бири 15,0 фоиздан) эгалик қилади.
Тасодифий хабарлар
Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилади
Бекобод туманида фермер хўжалиги ва банк мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди
Ўзмиллийбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 майда бўлиб ўтади