Корея банки Ўзбекистонда шўба банк очишни режалаштирмоқда

Корея банки Ўзбекистонда шўба банк очишни режалаштирмоқда

Марказий банкда “BNK Kyongnam Bank” АЖ Бошқарув раиси Чой Хонг Ёнг (Корея Республикаси) бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов бошчилигидаги Марказий банк вакиллари қатнашди.

Мулоқот чоғида Марказий банк раҳбарияти меҳмонларни мамлакат банк тизимининг жорий ҳолати билан таништирди. Халқаро молия институтлари иштирокида “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси”га мувофиқ давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёни фаол давом этаётгани таъкидланди.

Kyongnam Bank раҳбарияти меҳмонлар рақамли банк хизматларига ихтисослашган шўъба банк очиш орқали Корея банкининг Ўзбекистон молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди.

Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ банк очиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Маълумот учун: 1970 йилда ташкил топган “BNK Kyongnam Bank” АЖ “BNK Financial Group INC.” молиявий гуруҳи таркибига киради ва Корея Республикасидаги энг йирик банклардан бири саналади. 2021 йил 11 мартда “BNK Kyongnam Bank” Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг аккредитациясига асосан Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонга ташриф буюрган Kyongnam Bank раҳбарияти Трастбанк билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади.

Аввалроқ Ўзбекистонда яна бир хусусий банк — "HAYOT Bank" АЖ ташкил этилиши тўғрисида хабар берган эдик. "HAYOT Bank" акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки рухсатнома берилган. 

×