Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди

Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди

20-22 сентябрь кунлари Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондон шаҳрида дунёнинг етакчи инвестицион банкларидан бири J.P.Morgan томонидан ташкил этилган халқаро анжуманда иштирок этди.   

“J.P.Morgan банкнинг ривожланаётган молиявий бозорлар учун конференцияси” (“J.P. Morgan Emerging Markets Credit Conference”) доирасида дунёнинг нуфузли портфель инвесторлари, етакчи инвестицион ва бошқарув компаниялари томонидан тақдимотлар намойиш этилди. 

“Bank Invest Asset Management”, “Compass Asset Management”, “M&G Investment Management Limited”, “Aberdeen Asset Management Plc”, “Aegon Asset Management”, “Banque Lombard Odier & Cie Sa”, “Franklin Templeton”, “Moody's”, “Amundi”, “Aviva”, “GM.O”, “Morgan Stanley Asset Management”, “Banco Finantia”, “Glob Evol Fonds A/s” кабилар шулар жумласидандир.

Тадбирда Ўзсаноатқурилишбанк вакилларининг иштироки муассасанинг халқаро капитал бозоридаги инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилди. 

Унда Ўзбекистон банк-молия секторида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бирга банк фаолияти, хусусан, халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва шу орқали эришилаётган натижалар хусусида атрофлича маълумот берилди. 

×