Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар ўтказилди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, банк раҳбарияти, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинарда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) экспертлари кўмагида олиб борилаётган кенг кўламли трансформация жараёнида ушбу фармон талабларига катта эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, трансформация жараёнларининг дастлабки босқичда банк фаолияти тўлиқ диагностикадан ўтказилди, бошқарув тизими ва ташкилий тузилма халқаро талабларга мувофиқлаштирилди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Банк тармоқларида мижозларга индивидуал хизмат кўрсатувчи менежерлар доираси шакллантирилиб, мижозбай хизмат кўрсатиш тизими жорий этилди.
Кредит рискларини холис ва самарали бошқариш мақсадида алоҳида кредит блок ва андеррайтинг тизими ишга туширилди. Замонавий риск менежмент ва комплаенс-назорат тизими жорий қилинди.
Тармоқларнинг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилиб, улар фаолияти маҳсулот сотишга йўналтирилди. Мижозларга исталган тармоқдан хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида барча филиаллараро операциялар ягона банк кодига ўтказилди. Ходимлар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий рағбатлантирувчи усули йўлга қўйилди.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишда ҳужжатлар расмийлаштируви соддалаштирилди. Жисмоний шахсларга кредит ажратиш муддати 10 кундан 3 кунгача, талаб этиладиган ҳужжатлар сони 10 тадан 2 тага қисқартирилди. Юридик шахслар борасида эса, кредит ажратиш муддати 30 кундан 10 кунга, талаб этиладиган ҳужжатлар сони 32 тадан 10 тага камайтирилди. Натижада, банк тизимида кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 2,6 баробарга, жисмоний шахслар учун 1,6 баробарга оширилиб, чакана мижозлар сони 1,7 баробарга ўсди. Банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайди.
Натижада, банк тизимида кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 2,6 баробарга, жисмоний шахслар учун 1,6 баробарга оширилиб, чакана мижозлар сони 1,7 баробарга ўсди. Банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Депутатлар банк хизматларини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар борасида маълумотлар билан қизиқди. Мутахассислар томонидан банк хизматлари билан бир қаторда онлайн бозорни ўзида бирлаштирган уникал платформа – JOYDA иловасига тўхталиб, бугунги кунда мижозлар ушбу илова орқали барча турдаги анъанавий банк хизматларидан онлайн тарзда самарали фойдаланиб келаётгани таъкидланди.
Бу борада яна бир йирик лойиҳа – “SQB Business” интернет банк хизматининг ишга туширилиши натижасида тадбиркор ва юридик шахс мақомидаги мижозлар банкдаги ўз ҳисоб рақамларини 24/7 режимида бошқариш асосида қатор имкониятларга эга бўлаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, Президентимиз томонидан давлат дастурлари борасида банк зиммасига юкланган вазифалар ва уларнинг ижроси тақдимот қилинди. Жумладан, республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ва лойиҳаларни молиялаштиришда Банк масъуллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Семинар қизғин фикр алмашувлар шаклида ўтиб, иштирокчилар бугунги кунда республика банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш юзасидан Ўзсаноатқурилишбанкнинг роли муҳим эканлиги, улар томонидан жорий этилаётган хорижий тажриба ва тизимни рақамлаштиришнинг долзарблиги таъкидланиб, келгусида корпоратив бошқарув ва мижозлар билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилиши лозим эканлиги қайд этилди ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
Банк Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Kapital Sug'urta компанияси Anorbank акциядорларидан бирига айланади
Россия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга кўтарди
Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди