InfinBANK БИЛАН ОРЗУЛР САРИ! 100$ ЭВАЗИГА ТАИЛАНДГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ

InfinBANK БИЛАН ОРЗУЛР САРИ! 100$ ЭВАЗИГА ТАИЛАНДГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ

Жорий йилда InfinBANK ўзининг 15 ёшини нишонлаб, йилни “Байрам бизники – совға сизники” шиори остида ўтказмоқда. Мобил илова фойдаланувчилари учун ташкил этилган икки ойлик совғалар паради акция таклифларига старт берди. Сентябрда эстафетани VISA Classic ва VISA Virtual карталари учун чинакамига манфаатли "Ноль" тарифи қабул қилиб олди. Бу тарифда фойдаланувчилар фақат сотиб олинадиган маҳсулот нархини тўлайдилар – банк томонидан ҳеч қандай комиссия олинмайди. Картани InfinBANK иловасида ёки банкнинг бутун Ўзбекистондаги филиалларида буюртириш мумкин.

"Ноль" тарифи бўйича VISA Classic картаси 35 000 сўм эвазига чиқарилади, картадаги сарфланмас қолдиқ атиги 10 АҚШ долларини ташкил қилади. VISA InfinBANK карталаридан нақд пул InfinBANK кассаларида мутлақо комиссиясиз берилади. "Ноль" тарифида ишлайдиган VISA Virtual картасини идентификациядан ўтган мобил илова мижози ҳам мутлақо бепул чиқариши мумкин. Унда сарфланмайдиган қолдиқ 5 АҚШ долларига тенг.

Ўзининг 15 йиллик тўйи билан мижозларини қутлашда давом этган ҳолда, InfinBANK 15 сентябрдан бошлаб “100 доллар эвазига Таиландга” акциясини бошламоқда. Шартлар жуда оддий: мижозлар шу йилнинг 15 декабрига қадар ҳар қандай харид учун 100 АҚШ доллари ёки 1 млн. сўмдан бошланувчи маблағни сарфлаши ва икки кишилик йўлланма тикилган ютуқли ўйинда қатнашишлари мумкин. Ютуқли ўйинда мижознинг жами йиғиндиси 100 АҚШ долларига тенг барча тўловлари қатнашади. Ҳар бир 100 доллар ғалаба сари битта имконият демакдир. Шу боис тўловлар қанчалик кўп бўлса, Таиландга йўлланма ютиб олиш имконияти шунчалик ортаверади. Бунда офлайн ва онлайн режимда амалга оширилган барча харидлар иштирок этади. Карталар орасидаги ўтказмалар бундан мустасно.

VISA картаси билан тўлаш ҳозирда нақд пул ёки бошқа карталар билан тўловни амалга ошириш сингари одатий ҳолга айланди. Боз устига, битта VISA картаси барча карталарнинг ўрнини босиши мумкин: тўловлар HUMO терминаллари ўрнатилган ҳамма жойда банк ўрнатган курс бўйича миллий валютада қабул қилинади. Агар ИнфинБАНК чиқарган VISA картаси аллақачон ҳамёнингиздан жой эгаллаган бўлса, демак, омадим чопибди деб ҳисоблайверинг. Ютуқли ўйин шартлари сиз учун ҳам ўзгармасдан қолади: карта чиқарилишини кутишга асло ҳожат йўқ, соҳил бўйидаги Янги йил таътили сари имкониятингизни ҳозироқ синаб кўринг. Харидингиз баракали бўлсин, сизга омад тилаб қоламиз!


InfinBANK иловасини бу ердан юклаб олинг.

Сайт: infinbank.com

Facebook: fb.com/InFinBank

Instagram: @investfinancebank

Telegram-bot: t.me/Infinbankbot

Реклама ҳуқуқи асосида


×