Куни кеча Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан мамлакатда қисман сафарбарликни кўзда тутувчи фармонни имзолади. Ушбу фармон билан Россия армияси сафларига 300 минг киши чақирилади.
Россия Марказий банки мамлакатда фаолият юритаётган тижорат банклари ва микромолиялаш ташкилотларига сафарбар этилган фуқароларга кредит таътиллари беришни ва буни кредит тарихининг ёмонлашуви деб ҳисобламасликни тавсия қилди.
“Президент қарорига мувофиқ сафарбар этилган фуқаролар барча турдаги кредитлар, шу жумладан ипотека ва сафарбарлик даврига бериладиган кредитлар бўйича тўловларни кечиктириш ёки уларнинг миқдорини камайтириш тўғрисида ўз банкига ёки микромолиялаш ташкилотига мурожаат қилишлари мумкин”, — дейилади регулятор хабарида.
Хабар қилинишича, Россия Марказий банки аллақачон банклар, ММТлар ва бошқа профессионал кредиторларга "бундай қарз олувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш ва кредит таътиллари учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва мавжудларини қайта тузиш ёки мослаштиришни" тавсия қилган.
Шунингдек, шартномалар бўйича пеня (жарима ва пеня) ҳисобланмаслик, мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилмаслик, муддати ўтган қарздорлик ёки ипотека кредитини ундиришни тўхтатиб туриш, илгари ундирилган ипотека уй-жойидан чиқариб юбормаслик тавсия этилади.
Худди шундай ҳуқуқ бундай қарз олувчиларнинг яқин қариндошларига, агар улар қарамоғида бўлса, берилади.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк
Ўзмиллийбанкнинг Россиядаги шўъба банки 2021 йил ва 2022 йил I чорагини фойда билан якунлади
Бухоро шаҳрида 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди
UZCARD "Universal Platforms" экотизимида янги хизмат ишга туширди
Тижорат банклари сабзавотчилик кластерлари учун 14% лик кредит ажратади