Август ойида муаммоли кредитлар 548 млрд сўмга кўпайган

20.09.2022 06:28

1 230

Марказий банк тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда портфелдаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши тўғрисида 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига маълумот тақдим этди.

Марказий банк тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда портфелдаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши тўғрисида 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига маълумот тақдим этди.

Маълумотларга кўра, банк тизимининг кредит портфели ҳажми август ойи давомида 9 трлн 100 млрд сўмга кўпайган. Ўсиш асосан 4 та йирик давлат банклари ҳиссасига тўғри келган — кредит портфели Ўзмиллийбанкда 1,75 трлн сўмга, Ўзсаноатқурилишбанкда 1,66 трлн сўмга, Ипотека-банкда 1,14 трлн сўмга ва Агробанкда 916 млрд сўмга ошган.

Бошқа банкларда жами кредит портфели ҳажми 2 трлн 132 млрд сўмга ошган. Бунга асосан, Капиталбанк (+681 млрд сўм), Hamkorbank (+397 млрд сўм), Ипак Йўли банки (+204 млрд сўм), Инфинбанк (+183 млрд сўм)лар сезиларли таъсир ўтказган.

Банк тизими жами кредит портфелидаги муаммоли кредитлар ҳажми август ойи давомида 548 млрд сўмга ортган ва жами портфелнинг 4,92 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик ўсиш + 0,03 фоиз). Бунга йирик давлат банкларининг барчасида (Микрокредитбанкдан ташқари) муаммоли кредитлар ҳажми жами 494 млрд сўмга ўсгани асосий омил бўлган.

Август ойида Asia Alliance Bank (-45 млрд сўм), Ориент Финанс банк (-38 млрд сўм), Hamkorbank (-37 млрд сўм), Микрокредитбанк (-13 млрд сўм) лар муаммоли кредитларнинг бир қисмини сўндиришга эришган.

Муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши учта банкда 90% дан кўпроқни ташкил қилмоқда. Булар Ўзагроэкспортбанк (94,91%), Туркистонбанк (94,77%) ва Hi-Tech Bank (93,45%).


Теглар:

#ўзмиллийбанк#статистика#муаммоли_кредитлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган