Халқ банки Зомин туманидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

17.09.2022 14:47

1 329

Timer  png5 дақиқада ўқилади
16 сентябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманида ушбу туман Халқ банки филиали бошқарувчиси М.Ниёзматов ва филиал бўлим бошлиғи Ж.Нуралиев ўртасида нохуш ҳолат рўй берган. Унинг оқибатида ҳар иккала томон азият чеккан. Тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аввалроқ Халқ банки Зомин филиали бошқарувчиси ўз ходимини пневматик қуролдан отиб яралагани тўғрисида хабар берган эдик.

АТ \"Халқ банки\" матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

\"Зомин тумани филиал бошқарувчиси иштирокида рўй берган нохуш ҳодиса хусусида банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
16 сентябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманида ушбу туман Халқ банки филиали бошқарувчиси М.Ниёзматов ва филиал бўлим бошлиғи Ж.Нуралиев ўртасида нохуш ҳолат рўй берган. Унинг оқибатида ҳар иккала томон азият чеккан. Тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Низо келиб чиқишининг сабаби томонларнинг ўзаро шахсий масалалари бўлган. Ҳолат иш вақтида рўй бермаган, жамоатчилик тартибини бузиш аломатлари мавжуд эмас.
Жамоатчилик фаолларидан бу нохуш ҳолатга бошқача тус бериб, талқин қилмасликларини сўраб қоламиз. Мавзуга суриштирув хулосалари берилгач, қайтамиз\", - дейилади банк муносабатида.


Теглар:

#zomin#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган