InFinBank ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича маълумот берди

17.09.2022 05:59

1 461

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Ижтимоий тармоқларда InFinBank’да хакерлик йўли билан пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари юз бергани ҳақида тарқатилган хабарлар бўйича банк муносабат билдирди.

Фото: Исмоилжон Каримов / Bankers.uz

Ижтимоий тармоқларда InFinBank’да хакерлик йўли билан пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари юз бергани ҳақида тарқатилган хабарлар бўйича InFinBank расмий муносабат билдирди.

Хабарда айтилишича, шу йилнинг 3-5 сентябрь кунлари бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InFinBank’да ўзларининг жиноий шериклари номига очилган Visa карталарига валюта маблағларини ўтказишга ва шу кунларнинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобиль иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштиришга уринганлар.

Ҳозирда жиноий гуруҳнинг аъзолари аниқланган ва гумонланувчилар қўлга олинган бўлиб, ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний ишлатилган ва ўзлаштирилган маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Банк хабарида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда кўрсатилган суммалар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва суриштирув, тергов ва ундирув ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча маълумот ва ахборотлар берилиши айтилган.

Теглар:

#инфинбанк#хакерлик

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган