Фото: Яндекс
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида” ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Қонун лойиҳасига кўра, молиявий истеъмол кредити эвазига харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлиши чеклови олиб ташланмоқда.
Амалдаги "Истеъмол кредит тўғрисида" ги Қонуннинг 15 моддасида шундай дейилган:
"Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ўзгартириш киритилгандан сўнг, ушбу модда "Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчининг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади", деб талқин қилинади.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 25 сентябрга қадар давом этади.
Шунингдек, амалдаги қонуннинг 15 моддаси биринчи қисми иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади: “истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчини олдиндан ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт”.
Тасодифий хабарлар
Энди иш берувчи эмланмаган ходимни ишга қўймасликка ҳақли
VISA ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда
Агробанк “Samarkand Marathon” хайрия марафонида иштирок этди (фотогалерея)
"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади
Гарант банк “Банк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди