“Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси МЧЖ банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизи ҳар ойда бериб турилишини талаб қилгани ҳақида ҳабар берилмоқда.
Kun.uz манбаларининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси Ф.Қ. 1,7 млн сўм ва 300 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олинган.
У тадбиркор У.Х. раҳбарлигидаги МЧЖнинг банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизини ҳар ойда бериб туришини талаб қилган.
Хусусан, банк бошқарувчиси жамиятга ўтказиб берилган жами 745 млн сўм кредит ҳисобидан аввалроқ 8 млн сўмни олган бўлиб, қолган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда мобил иловалар орқали қарийб 262 трлн сўмлик транзакциялар амалга оширилган
Ўзсаноатқурилишбанк халқаро тажрибага эга бўлган кадрларни раҳбарлик лавозимларига таклиф қилмоқда
Фарғона шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди
Агробанкнинг барча филиаллари биноларида қуёш панеллари ўрнатилди
Туронбанк айрим чакана кредитлар ажратишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди