28 сентябрь куни Чет эл капитали иштирокидаги "Инфинбанк" АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив маълумотлар ягона порталида маълумот қолдирилган.
Йиғилиш Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган банкнинг бош офисида бўлиб ўтади.
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибидан 3 та масала ўрин олган:
- Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
- Банк фаолиятининг 2022 йил I ярим йиллик якунига кўра соф фойдасини тақсимлаш;
- 2022 йил I ярим йиллик якунига кўра банкнинг оддий акцияларига дивиденд тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда унинг тўлаш шаклини белгилаш.
Очиқ маълумотларга кўра, 2022 йил 1 июль ҳолатида банк устав капитали 400 млрд. сўмни ташкил қилади. Ушбу акцияларнинг 35,0 фоизи Швейцариянинг "SWISS CAPITAL INTERNATIONAL GROUP AG" ширкатига, 26,5 фоизи Фахритдин Маматжоновга, 22,0 фоизи "PRESTIJ RIELT" МЧЖга, 8,2 фоизи "AZIA TRANS TERMINAL" МЧЖга ҳамда 8,3 фоизи бошқаларга тегишли.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди
Агробанк, MKBANK ва Халқ банкига оилавий тадбиркорлик дастурлари учун $300 млн. ажратилади
ANORBANK ташкил топганининг бир йиллиги муносабати билан энг юқори фоизли омонат турини таклиф этмоқда
Қайтадан хусусийлаштирилиш, янги Бошқарув раиси ва янги мобил илова — "Asia Alliance Bank"да 2021 йил якунлари
Қарийб 7 млрд. сўмлик кредитини ўз вақтида тўламаган қарздорнинг мол-мулки хатланди