Туронбанк жорий йилнинг 5 сентябридан банк янги “Colvir banking system” автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлади.
Банкнинг маълум қилишича, янги тизимда ишлашга мижозлар ҳамда ходимларнинг мослашиши учун бир неча кун талаб этилади. Бундан ташқари байрам кунлари молия муассасалари ишламаганлиги сабабли, банкка мижозларнинг оқими одатдагидан кўплиги сабаб, банк филиалларида ва офисларида навбатлар ҳосил бўлиши мумкин.
Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, Туронбанк ходимлари имкон қадар ҳар бир мижозга сифатли хизмат кўрсатишга, шу мақсдда тун-у кун мижозлар билан алоқада бўлиб, юзага келаётган савол ва масалаларни ўз вақтида ҳал этишга интилмоқда.
Туронбанк мазкур янги тизимга ўтаётганлиги, кутилаётган ўзгаришлар, бу даврда юзага келиши мумкин бўлган масалалар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали мижозларни огоҳлантирганлигини яна бир бор эслатган ҳолда, айни вазият бўйича муаммоли ҳолатларни ёритишда холисликка чақирмоқда. Бунда, ижтимоий тармоқлар фаолларига келаётган мурожаатларни банк матбуот хизматига тақдим этишлари сўралган.
Банк учун ўта муҳим ва синовли вазиятларда биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз, дейилган банкнинг расмий мурожаатида.