Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк томонидан мамлакат фуқаролари учун ажойиб туҳфа – кредит карталари тақдим этилмоқда. Ўзбекистонда илк бор фоизларсиз даврга эга ушбу кредит маҳсулотини банкка ташриф буюрмасдан расмийлаштириш мумкин.
Мазкур банк маҳсулоти қисқа муддат учун фоиз ҳисобланмаслиги билан уникал ҳисобланади.
Шартлари:
- Кредит миқдори – 50 000 000 сўмгача;
- Кредит муддати – 48 ой;
- Фоизсиз даври – 40 кунгача!
Афзалликлари:
- Банк офислари ва банкоматлар орқали нақд пул олиш;
- картадан картага, банк ҳисобрақамларига ва электрон ҳамёнларга пул ўтказмалари;
- чет элда кредит картасидан фойдаланиш;
- хорижий сайтлардаги онлайн дўконлардан товар ва хизматларни харид қилиш;
- картанинг юза қисмига буюртма асосида расм тушириш.
Қуйидаги хизматлар мутлақо бепул:
- картани очиш ва унга хизмат кўрсатиш;
- SMS-хабарнома хизмати;
- карта йўқолган ёки ўғирланган тақдирда уни блоклаш;
- мамлакат ичида кредит картасидан товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини тўлаш.
Ўзсаноатқурилишбанк кредит картасига эга бўлиш учун қуйидаги атиги 4 та босқични амалга ошириш лозим:
1- қадам: смартфонга “Joyda” мобил иловасини юклаш;
2- қадам: “Joyda”га иш ҳақи картасини улаш;
3- қадам: “Joyda” орқали онлайн ариза юбориш;
4- қадам: кредит картани олиб, мижоз зарур кредит миқдорини қайд этиши.
Қўшимча маълумотни ушбу саҳифадан ёки 1180 ва +998 71 200-43-43 телефон рақамларидан олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Қишлоқ қурилиш банк муробаҳали молиялаштириш турини таклиф қилмоқда
Қайтадан хусусийлаштирилиш, янги Бошқарув раиси ва янги мобил илова — "Asia Alliance Bank"да 2021 йил якунлари
Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди
Март ойида муаммоли кредитлар миқдори 381 млрд. сўмга камайди
Ҳокимликлар айрим фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради